Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“МЕРФЕН-КО” ПОЙАФЗАЛЛАРИ ХОРИЖДА

 2019-07-12 10:43:14    317

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркор — юртга мададкор

“Мерфен-ко” пойафзаллари хорижда

    Бугунги кунда замон билан ҳамқадам бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилаётган, бунинг натижасида барчага наф келтираётган тадбиркорларимиз сони ортиб бормоқда. Уларнинг эркин фаолият юритишлари, ички ва ташқи бозорда ўз маҳсулотлари савдосини йўлга қўйишлари учун давлатимиз томонидан етарлича шароитлар яратиб бериляпти. Тадбиркорнинг иши  тобора кенгайиши натижасида эса қўшимча ишчи ўрнига эҳтиёж бўлиб, яна кўплаб оилалар фаровонлиги ошишига ҳисса қўшилмоқда.

    “Мерфен-ко” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида эркаклар, аёллар ва болаларнинг мавсумбоп оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Икки сменада ташкил этилган ишлар натижасида бир кунда 1,5 минг жуфт оёқ кийими ишлаб чиқарилаётгани маҳсулотга ҳар бир мавсумда ҳам талаб юқори бўлаётганидан даракдир. Бугунги кунда корхонада 80 нафардан ортиқ ишчи ходимлар фаолият юритиб келишмоқда. Уларнинг иш шароитларини яхшилаш, қулайликлар яратиш мақсадида корхона раҳбари Ҳасанбой Собиров Туркия, Хитой ҳамда Эроннинг замонавий пойафзал ишлаб чиқариш дастгоҳларини олиб келиб ўрнатди. Бунинг натижасида ички бозоримизни энг олди ва бозори чаққон маҳсулотлар билан таъминлаш баробарида қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон республикаларига экспортни ҳам амалга оширишмоқда.

    -Ўтган олти ой давомида четга 120 000 АҚШ долларилик, ички бозорга эса 1 млрд 500 миллион сўмлик маҳсулот сотдик,-дейди корхона хисобчиси Алижон Ҳо-шимов, - Ички ва ташқи бозорнинг талабидан келиб чиққан ҳолда арзон, аммо сифатли ва чидамли пойафзалларни ишлаб чиқаришга, буюртмаларни ўз вақтида ҳаридорларга етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз.

   Садда маҳалласилик Раънохон Миркомилова ва заркентлик Раънохон Содиқовалар корхо-нанинг узоқ йиллик ишчилари хисобланишади. Бугун улар ўзлари каби тикув цехида ишлаётган  30 дан ортиқ аёллар билан опа-сингилдек аҳилликда иш юритишмоқда. Янги келган қизларга жон диллари билан ишнинг миридан-сиригача ўргатиб, кўмак бериб келишяпти. Энг асосийси эса улар ўз ишлари-дан ва яратилган шароитлардан, ишга яраша тўланаётган маошдан мамнунлар.

   Корхона бошқарувида Ҳасанбой акага ўғиллари Равшанбек ва Рустамбек Собировлар асосий кўмакчи бўлиб маҳсулотларни хорижга сотиш, четдан ҳом ашё олиб кириш ва пойафзал чиқариш соҳасидаги янгиликларни фаолиятларига жорий қилиш каби вазифаларни бажариб келишмоқда. Келгусида давлатимиз томонидан тадбиркорлар учун берилаётган имтиёзли кредит ва бошқа енгилликлардан фойдаланган ҳолда фаолиятларини янада кенгайтириб, бўш турган биноларда кийим-кечак ишлаб чиқариш цехларини ҳам ишга тушириш ниятидалар.

 

Ҳуснидахон  Якубова, 

"Тошлоқ тонги" мухбири.