Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КЕЛАЖАК БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ

 2019-07-20 09:30:15    332

PDF юклаш
Чоп этиш


КЕЛАЖАК БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ

Туманимизнинг Конизар маҳалласида “Академия детство” номли яна бир нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, жисмонан етук ва Ватанпарвар ёшларни вояга етказиш мақсадида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ёшларнинг мустаҳкам таълим ва тарбия олиш жараёнларига алоҳида этибор қаратилиб келинмоқда. Буни туманимизда фаолият юритиб келаётган 30 дан ортиқ ҳусусий мактабгача таълим муассасалари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Конизар маҳалласи фуқароларининг 570 нафарини мактабгача таълим ёшидаги болалар ташкил этади. Маҳалла ҳудудида боғча йўқлиги боис бугунгача уларнинг 175 нафаригина мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган, холос. Масофа туфайли кўпчилик оилалар фарзандларини таълим муассасасига юбора олмаётган эдилар. Бугун улар қувончининг чеки йўқ. Боиси маҳалла марказида 100 ўринга мўлжалланган, барча замонавий шароит ва имкониятлар муҳайё этилган, қолаверса рус, инглиз ва корейс тилларини мукаммал ўргатувчи мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

Маҳалла тадбиркори Олимжон Қодиров мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва ишга тушириш мақсадига қаратилган имтиёзли кредит хисобига “Академия детство” номли ҳорижий тилларга ихтисослашган ҳусусий болалар боғчасини барпо этди. Бу орқали тадбиркор маҳалла болаларининг 100 нафарини таълим муассасасига жалб этибгина қолмай, 20 га яқин аёллар учун янги иш ўринларини ҳам яратди. Муассасада ҳорижий тиллар бўйича етук мутахассислар Аксана Ҳамраева, Лера Когай, Татьяна Ҳажиматова, Камила Абдуллаева, Севара Тўхтасинова сингари педагоглар фаолияти йўлга қўйилгани боис ҳам талабгорлар сони тобора ортиб бормоқда.  

-  Ҳозирги давр болажонларимиздан билимли, ўткир зехнли ва бошқа тилларни ҳам ўзлаштиришни талаб этяпти, - дейди тарбияланувчи Меҳримохнинг бувиси Мухтасархон Собирова, - Бунинг учун биз авваллари шаҳардаги боғчаларга набираларимизни олиб борар эдик. Боғча пули, йўл ҳаражатлари бизга анча қийинчилик туғдирар эди. Маҳалламизда ушбу муассасанинг ишга туширилиши кўпчилик учун айни муддао бўлди.

Тадбиркорга бу ишларда турмуш ўртоғи Нурхон опа, ўғиллари Қахрамонжон, Ҳасанбой, Хусанбой ва Одилжон Қодировлар, қолаверса келинлари кўмакдош бўлишиб шинам ва кўркам маскан фаолиятини йўлга қўйишди. Муассасага талабгорлар сони кун сайин ортиб бораётгани туфайли, Олимжон ака қўшимча бино қуриб, қамровни янада кенгайтириш, билим ва тарбия жараёнларини янада яхшилаш ниятида эканини билдирди.

 

Ҳуснидахон Якубова,

“Тошлоқ тонги” мухбири.