Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЗАМОНАВИЙ, АРЗОН, СИФАТЛИ

 2019-08-06 08:21:34    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўргазма

Замонавий, арзон, сифатли

Фарғона шаҳридаги механика заводида вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  саноат маҳсулотлари кўргазмаси бир ҳафта давом этди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизга хориждан кириб келаётган импорт маҳсулотларининг ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон махсулотлари экспортини йўлга қўйиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Маҳаллий тадбиркорларнинг турмушимиз учун зарур бўлган барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришлари учун зарурий ускуналар сотиб олиш, қулай иш жойига эга бўлиш ҳамда қўшимча солиқлардан ва ортиқча текширувлардан озод қилиш борасидаги ишлар салмоғи кун сайин ортиб бормоқда. Шу боисдан ҳам ишлаб чиқариш суръати тобора ортиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Саноат ярмаркасига вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида эркин фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари, ҳунарманд ва ишбилармонлар ташриф буюришиб ўзларида мавжуд маҳсулотларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этдилар. Кўргазмадан озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш-таъмирлаш, тиббий жиҳозлар, спорт анжомлари, уй-рўзғор буюмлари,  қўйингки ҳаётимиз учун зарур барча маҳсулотлар жой олди.

Хусусан туманимизнинг 20 га яқин тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган турли-туман маҳсулотлар ҳам йиғилганларни бефарқ қолдирмади. Туманимиз иқтисодиётига алоҳида ҳисса қўшиб келаётган “СТА пласт” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган “Элемент кристал” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган тифаль ва термослар илк бор ушбу кўргазмада аҳоли эътиборига ҳавола этилди. Шоҳрух Холматов томонидан фаолияти йўлга қўйилган “Prime status” МЧЖда эса ногиронлар аравачалари ишлаб чиқарилмоқда. Қулай, сифатли ва арзон аравачалар ҳам кўргазмада кўпчиликнинг эътиборини тортди. Қолаверса кўргазма павильонларидан “Мерфен-КО” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси пойафзаллари, “Марташспецодежда” МЧЖнинг махсус кийим-бошлари, “Фарғона Тошлоқ адраси” атлас ва адрас матолари ҳамда “Сарвиноз Машҳура” оилавий корхонаси томонидан чиқарилаётган турли хилдаги маҳсулотлар ҳам ўрин олди.

Вилоятимизнинг турли ҳудудларида тайёрланаётган маҳсулотлар билан аҳолини яқиндан таништириш ва тадбиркорларни бир-бири билан фикр алмашиб, тажрибаларини ўртоқлашиш, қолаверса ишлаб чиқариш соҳасидаги янгиликлардан бохабар этиш мақсадида ташкил этилган ушбу саноат кўргазмаси ҳафта охирига қадар давом этди.


Ҳ. Якубова,

“Тошлоқ тонги” мухбири.