Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЁЛЛАР СОҒЛИГИ – ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ
2019-08-09 11:19:53 261
Сиёсий партияларда
Аёллар соғлиги – жамият бойлиги
Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши ташаббуси билан Найман маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 55-сонли оилавий поликлиникада “Соғлом аёл ойлиги” доирасида маҳалла аёллари ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Партия туман Кенгаши раиси Т. Солиев ҳамда туман Кенгаши депутати, поликлиника шифокори Т. Жўрабоевалар саъй-ҳаракати билан ҳудудда истиқомат қилиб келаётган 4332 нафар аёлларнинг 68 % ва 4600 нафар болалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
Аёллардан 35 нафарига ижтимоий ҳимояга мухтожлиги боис аниқланган касалликлар бўйича даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилган бўлса, 45 нафар болажонларнинг саломатликларини тиклашлари учун керакли чоралар кўрилди. Маҳалланинг Эзгулик кўчаси 103-уйда истиқомат қилувчи Ҳадичахон Ўрмонова хонадонига ташриф буюрилиб опанинг саломатлиги чуқур текширувдан ўтказилди.
М. Мамажонова,
Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши етакчи референти.