Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“УЧҚУН” ЖАМОАСИ ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ
2019-08-21 11:37:19 253
32-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларидан ташкил топган “Учқун” жамоаси “Қувноқ стартлар” телевизион мусобақаси вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб республика босқичида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди.
Мактабимизда ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қизиқтириб бориб иқтидорли ўқувчилар иштирокидаги “Учқун” жамоасининг шакллантирилганига 15 йил бўлди. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг ўқувчилар билан спорт тўгаракларида, дарслардан кейинги машғулотларда мунтазам шуғулланиб ёш спортчиларнинг қизиқишларини орттираётганликлари ғалабалар гарови бўлмоқда. Масалан 2006 йилдан буён жамоа “Қувноқ стартлар” телевизион мусобақасида мунтазам иштирок этиб келмоқда. 2016 йилда ёш спортчилар республика босқичида учинчи ўринни қўлга киритиб 24 ўқувчи бронза медали билан тақдирланган эди. Кейинги йили 2-ўрин, ўтган йили 4-ўрин насиб этган бўлса бу йилги мусобақаларда жамоага яна омад якулиб боқди.
Мактаб, туман, вилоят шарафини республика миқёсида ҳимоя қилиб келишда аввало мактабимиз директори Миродилжон Бакиров бошчилигидаги жисмоний тарбия ўқитувчилари Азизбек Абдураҳмонов, Файзулла Мустаев, Саидахон Деҳқоноваларнинг хизматлари катта бўлмоқда. Болаларни чаққон, матонатли, бардошли, тезкор қилиб мусобақаларга тайёрлашнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун аввало жамаоанинг 24 нафар иштирокчисидаги қобилият ва иқтидорни ўз вақтида аниқлаб ва баҳолай билиш лозим. Жамоанинг Фаррух Бўрибоев, Қиличбек Мажидов, Умидахон Одилова, Гулёра Эсонова, Асқарбек Жалолдинов сингари ёш спортчилари ҳар йили бўлганидек бу йилги қувончли натижаларга ҳам ўзларининг катта ҳиссаларини қўша олдилар.
Т. Якубов,
мактаб директорининг ўқув тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.