Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ РЕСПУБЛИКА ҒОЛИБИ
2019-08-23 11:47:19 270
Ўқувчиларимиз республика ғолиби
Туманимизнинг чекка ҳудудларидан бўлган Бўстон маҳалласининг 628 нафар ёшлари тахсил олаётган 48 нафар педагог фаолият кўрсатиб келаётган 34-мактабда ўқувчиларидан тузилган “Ёш автоназоратчи” гуруҳи аъзолари бу йил “Яшил чироқ” танловининг республика босқичидан ғалаба билан қайтишди.
4-11 июнь кунлари Сурҳондарё вилоятининг Узун туманида бўлиб ўтган мусобақанинг финал босқичида мактабимизнинг 6-9-синфларидан саралаб олинган 6 нафар жамоа аъзолари иштирок этишди. Республика босқичига қадар танловнинг худудий босқичларида ҳам ўз фаолликлари билан ғалабага эришиб келган ўқувчиларимиз ютуқларида устозларимизнинг сайъ-ҳаракатлари катта бўлди.
Жумладан аввало мактабимиз директори Шукурбек Маҳмудов, ЧЁТ фани ўқитувчиси Давронбек Шокиров, жисмоний тайёргарликдан Бобуржон Ҳошимов, технология фани мутахассиси Шаҳзодахон Ҳожимуродова, ҳамширамиз Наргизахон Тожибоева, қолаверса энг асосий тушунчаларни ўргатиб борган “Тошлоқ авто устоз” МЧЖ ўқитувчи ва йўриқчи мутахассиси Отабек Исомиддиновларнинг хизмати беқиёс бўлди. я
Гурух сардори Асадбек Маъмуров, аъзолар Мўминжон Неъматов, Абдурасул Қодиров, қизлардан Диёрахон Бегматова, Зарнигор Ҳомидова ҳамда Ёқутой Нажмиддиновалар ўрганган билимларини танлов ҳакамлар ҳайъати ва йиғимлганлар эътиборига ҳавола этиб уларнинг олқишига сазовор бўлишди.
Ўқувчилар ўртасида улар билан боғлиқ йўл-транспорт ходисаларининг содир этилишини олдини олиш мақсадига қаратилган танловда иштирокчилар низомда белгиланган 10 та шарт бўйича беллашдилар. Мусобақани кузатар эканмиз жамолардаги ёшларнинг ўткир зеҳни, ақл-идроки, ғалабага бўлган интилишни кўриб қувондик. Туманимиз ва вилоятимиз шаъни учун баҳс олиб борган бўстонлик ёшларнинг ҳар бирида ҳам ана шундай интилиш ва ғалабага ишонч борлиги уларни ғолиблик сари ундади.
Зарифахон Фазлитдинова,
мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.