Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ

 2019-08-28 10:53:10    295

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ  ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ

19-20 август кунлари  туманимизда  вилоятимиз педагог ходимларининг “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл оман!”  шиори остдаги анъанавий август кенгашлари бўлиб ўтди.

Икки кун давомида ўтказилган Кенгашда “2018-2019 ўқув йили сарҳисоби, янги ўқув йилининг устувор вазифалари”  хусусида туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, “Баркамол авлод” болалар марказлари директорлари 5-ўрта таълим мактабида, “Умумий ўрта таълимнинг 2019-2020 ўқув йили таянч ўқув режаси асосида ўқув дастур ва дарсликлардаги ўзгаришлар тўғрисида” бўлимлар мудир ўринбосарлари, мактаб директорлари 10-ўрта таълим мактабида ўқув-семинарида иштирок этдилар.

8 та шўъбада ўтказилган  ўқув семинарининг  3-шўъба иштирокчилари тумандаги 2-умумий ўрта таълим  мактабига  ташриф буюришиб  таълим сифати мониторингини ташкил этишда халқаро PISA, TIMSS, PIRLS дастурларидан фойдаланиш бўйича мактабда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.  Мактаб фоесида PISA, TIMSS, PIRLS бўйича қўйилган тарғибот кўргазмалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек,  4-шўъба иштирокчилари  мактаб раҳбарлари – таълим менеджерларини тайёрлашнинг долзарб масалалари юзасидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий психологик хизматнинг роли” мавзуида методист психологларнинг ўқуви ҳам бўлиб ўтди.

12-ўрта таълим мактабида “Мактаб раҳбарлари таълим менеджерларини тайёрлашнинг долзарб масалалари. Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий психологик хизматнинг роли”,  “Таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, фазилатли янги авлодни шакллантириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш”,  13-ўрта таълим мактабида “Аниқ ва  амалий  фанларни ўқитишда интегратив ёндашув”,  28-ўрта таълим мактабида “Ижтимоий-гуманитар   фанларни ўқитишда сифатни таъминлашнинг методик асослари”, 49-мактабда эса “Филология фанларини ўқитишда инновацион ёндашув” мавзуларидаги ўқув семинарлари бўлиб ўтди.

Кенгашнинг якунловчи йиғилишида  вилоят миқёсида ижобий натижаларга эришган педагоглар вилоят ҳокимлиги ва  халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Якуний йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф. Қосимов иштирок этди.

А. Нишонов,

2-умумий ўрта таълим мактаби  директорининг ўқув ишлари бўйича  ўринбосари.