Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРЗАНДИМ АКАДЕМИЯ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ
2019-08-29 10:09:55 251
Она қувончи
Фарзандим академия талабаси бўлди
Ҳар бир она фарзандини камолга етказар экан уни келажакда элу-юртга нафи тегадиган, халқ корига ярайдиган инсон бўлишини ният қилади. Боласининг чақалоқлигида қулоғига айтадиган алласида ҳам ана шу орзу ҳавасларини қўшиб куйлайди.
Мен ҳам тўнғич фарзандимиз Шерзодбек Мадаминовни яхши ниятлар билан вояга етказиб ўзидаги иқтидор ва истакка кўра Фарғона ҳуқуқшунослик коллежига олиб бордим. Вақт оқар дарё дейишганидай кўз очиб юмгунча 3 йиллик фурсат ҳам ўтиб жигарбандим энди олий ўқув юрти томон йўл олди. Илк бор бизга ички ишлар соҳасида таълим олиш истагида эканини билдирганида ичимдан ўтган ҳаяжон, фахр ва ифтихор туйғуларини тил билан ифодалаб бера олмайман.
Оиламиз катталари Мадаминжон ака ва Саидахон опалар набираларининг бу истагини қўллаб-қувватлаб яхши ниятлар билан дуо қилишди. Турмуш ўртоғим Шуҳратжон аканинг “Ватанни қўриқлаш ҳар бир йигитнинг бурчи, бу йўл машаққатли ва шарафли ҳамдир. Биламанки ишончимизни оқлайсан” деган сўзлари унга янада куч бағишлаб фарзандимиз барча топшириқлардан аъло даражада ўтди ва ички ишлар Академияси талабаси бўлишга муваффақ бўлди. Бу йилги мустақиллик айёми оиламиз учун ана шундай ҳушхабарлар олиб келганидан миннатдорман.
Тез орада унинг қасамёд қабул қилишига борамиз. Бунинг не қадар фахр эканини фарзандининг қасамёдига борган оналар яхши билишади.
Наргизахон Пўлатова,
Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини.