Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУНОСАБАТ: Боғ бузилишига асос бор!

 2019-11-06 15:07:01    268

PDF юклаш
Чоп этиш


“Озодлик” радиосининг “Sizdantelegramm” номли телеграм каналининг 2019 йил 4 ноябрь куни чиқарилган “Хонариқ қишлоғида боғлар вайрон қилинмоқда” сарлавҳали видеолавҳага Тошлоқ туман ҳокимлигининг муносабати

   Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳосилдорлиги паст бўлган пахта экин майдонлари қисқартирилиб интенсив боғлар бунёд этилиб, экспорт қилиш учун мўлжалланган  маҳсулотлар етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек ҳар бир деҳқончилик қилиш учун мўлжалланган экин майдонларининг ҳосилдорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта боғ ва токзорларнинг ҳар бир қаричидан оқилона фойдаланиш фермерлар зиммасидаги нафақат масъулият, балки бурч ҳам  ҳисобланади. Дарахтлар қатор ораларини сифатли қилиб юмшатган ҳолда у ерларга эртаки сабзавот ва полиз экинларини жойлаштирган ҳолда йилига икки-уч мартадан ҳосил олиш мумкин. Айниқса экинларни плёнка остида парваришлаш ҳосилдорликни ошириш омилидир. Боғ ораларида редиска, картошка, сабзи, ошқовоқ сингари маҳсулотлар қанчалик кўпроқ етишитирилса бу аввало фермернинг ўзига моддий манфаатдорлик келтиради.

Туманимизда бир неча бор кўргазмали семинарлар ўтказилиб иштирокчиларга экинларни плёнка остида парваришлаш, дарахтларга шакл бериш, боғларда тўлиқ мевали кўчатлар бўлишини таъминлаш ва бошқа соҳаларда мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилмоқда. Боғ ораларига келгуси йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга бежиз республикамиз миқёсида аҳамият кучайтирилмаяпти. Бу тадбирлар ўз ўзидан юртимиздаги фермер хўжаликларида ҳар қарич ердан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда қўшимча имкониятларни ишга солиш, юртдошларимиз дастурхонининг тўкин, бозорларимизда маҳсулотларнинг арзон бўлишига хизмат қилади.

Саримсоқпиёз, пиёз, сабзи, кашнич, укроп сингари турли кўкатлар, исмалоқ ва бошқа маҳсулотларнинг сероб бўлиши албатта турмушимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.  Тумандаги турли йўналишдаги фермер хўжаликларида ана шу мақсаддан келиб чиқиб белгиланган экинларни режали асосда экиш ва парваришлашга ҳаракат қилиняпти.  Жумладан “Бобуржон кўрки”, “Сотволди Тожиумар хожи”, “Ваҳобжон Севарагул боғи”, “Исмоилов Тоир Исмоилович” боғдорчилик фермер хўжаликларида ижобий ишлар олиб борилаётир. Бироқ айрим хўжаликларда бу ишга эътиборсизлик билан қаралаётганлигини ҳам таъкидлаш жоиздир. Экилаётган пиёз, саримсоқпиёзнинг парвариши ўз вақтида олиб борилиб мўл ҳосил кўтарилса, ноябрь ойида тўқсонбости усулида исмалоқ, кўк пиёз, турли кўкатларнинг экилиши ҳам катта наф келтиришини англамаётган фермерлар ҳам йўқ эмас.

Туман ҳокимининг жорий йил 30 октябрдаги 6410-сонли “Туманда самарасиз фойдаланилаётган боғ майдонларини бузиб, экин ер майдонларига ўтказилишини таъминлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ишчи гуруҳи ташкилланиб Хонариқ ММТП ҳудудидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш давомида “Маҳкамбой бўстон саҳовати” боғдорчилик фермер хўжалигини ўрганиш жараёнида фермер хўжалигининг умумий ер майдони 10.15, шундан экин майдони 9.98 гектар эканлиги, 8 гектардан ортиқ экин майдонида олма, ўрик, олхўри, ёнғоқ, бодом, гилос ва бошқа турдаги дарахтлар мавжудлиги, 1.7 гектар майдон дарахт экилмасдан бўш турганлиги аниқланди.

Шунингдек фермер хўжалигидаги боғ боғдорчилик ва деҳқончилик маданиятига мос тарзда ташкил этилмаганлиги сабабли ҳар хил ёшдаги дарахтлар, мавжуд экилган кўчатлар бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, кўчатлар бир текис экилмаганлиги ва тўлиқ эмаслиги, бундан ташқари боғ қатор ораларига етарлича ишлов берилмаганлиги натижасида бегона ўт босгани, экиш мумкин бўлмаган маккажўхори экини экилганлиги ишчи гуруҳи томонидан аниқланди. Гарчи имконият бўлса-да интенсив боғ ташкил қилинмаган, томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилмаган ҳамда боғ ташкил қилингандан буён экспортга маҳсулот чиқарилмаган.

“Озодлик” радиосининг “Sizdantelegramm” номли телеграм ижтимоий тармоқ каналида 2019 йил 4 ноябрь куни чиқарилган “Хонариқ қишлоғида боғлар вайрон қилинмоқда” сарлавҳали видеолавҳадан сўнг туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш давомида видеолавҳа “Маҳкамбой бўстон саҳовати” боғдорчилик фермер хўжалигидан олинганлиги аниқланди. Фермер хўжалиги раҳбари М.Йўлбўлдиев бундан хабари йўқлигини, видеолавҳадаги овоз ишчи-ходимлариники эмаслигини маълум қилиб, боғнинг бузилиши ишчи гуруҳи томонидан огоҳлантириш хати асосида амалга оширилганлиги, дарҳақиқат боғ бугунги кун талабига жавоб бермаслигини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда фермер хўжалигининг экин майдони дарахт қолдиқларидан тозаланиб шудгор қилишга тайёрланмоқда.

 

Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.