Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ КЛИНИКА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

×

 2019-11-16 16:56:19    307

PDF юклаш
Чоп этиш


Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ҳам ижобий ўзгаришлар, туб бурилишлар юз бермоқда. Ҳусусан туманимизда ҳам бу соҳада янгиликлар талайгина. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ гинекология бўлимининг фойдаланилмай турган эски биноси ўрнида бугун муҳташам ва замонавий тиббий клиника фаолияти йўлга қўйилди. “АКМЕД-Плюс” масъулияти чекланган жамиятида амбулатор ва стационар шароитда эркаклар ва аёллардаги урологик ҳамда гинекологик касалликларни консерватив ва оператив даволаш, анестезиология, реанимотология, физиотерапия ҳамда клиник лаборатория таҳлиллари йўлга қўйилган. Япониянинг замонавий операцион ускуналари олиб келиниб жарроҳлик амалиёти учун янада қулайлик яратилди. Энг замонавий аппаратларда эркаклар ва аёллардаги бепуштликка ташхис қўйилиб шу ернинг ўзида даволанилади. Замонавий хоналарда шифо топиш истагида келган беморлар учун барча қулайлик ва шароитлар яратилган.

Гинекологик касалликларга бош шифокор Нилуфархон Узақова, урологик касалликларга Акмалжон Шерматовлар ташхис қўйиб оилаларга энг азиз неъмат-фарзанд кўришдек бахтни тортиқ этиш йўлида камарбасталар. “Эл соғлиги - юрт бойлиги”. Ана шундай шиор остида эзгу ниятлар билан фаолият бошлаган шифохона хакимлари дардига малҳам истаб келган инсон борки, барчасининг яхши ниятлари ижобати учун куну тун хизматда эканликларининг гувоҳи бўлдик. 


Ҳуснидахон Якубова.

Тошлоқ тонги” газетасидан олинди.