Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР МИЛЛАТ БАЙРОҒИ!

×

 2019-11-18 17:03:15    315

PDF юклаш
Чоп этиш


18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР МИЛЛАТ БАЙРОҒИ!

Тошлоқ тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Мангу ҳилпирайвер миллат байроғи!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмаси ходимлари, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси остида байроғимизнинг кўтарилиши билан бошланди. Шундан сўнг, туман ҳокими Ш.Абдусаломовга сўз берилди. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон деган давлат борлигини англатади. Мана, йигирма саккиз йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилиб келаётганлигини таъкидлаб йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.

Тадбир давомида ўвувчи ёшлар томонидан Ватанни ва Давлат байроғини улуғловчи шеърлар айтилди. Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан эса кўй-қўшиқлар ижро этилди. Айниқса, 12-мактаб ўқувчиси Муҳаммадзоҳид Ҳакимов томонидан ижро этилган “Ватан” қўшиғи йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кунни маълум маънода байрам қилиш анъанага айланди. 

Бу йил эса бу байрам мамлакатимизда ўзгача бир юксак кўтаринкилик, ғурур ва ифтихор билан нафақат мамлакатимиз, балки дунёнинг кўпдан кўп давлатларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан ҳам энг катта миллий байрамлардан бири сифатида нишонланмоқда. Айниқса, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, ваколатхоналари томонидан ҳам байрам муносиб тарзда кутиб олинмоқда. Назаримизда, у бу йилга келиб чинакам маънода ўзининг юксак мақомига кўтарилмоқда.

Байрам тадбири корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда таълим муассасаларида давом этмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.