Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ, ИБРАТ ОЛИНГ!
2019-11-21 15:18:46 289
ЎҚУВ СЕМИНАРИ
КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ, ИБРАТ ОЛИНГ!
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Оила” маркази фаолларининг Мурожаати юзасидан туманимизда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан бир қатор тадбирлар, ўқув семинарлари ташкилланмоқда. Туманимиздаги 5-мактабда Мурожаат юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, имом-хатиблар, отинойилар ва фаоллари иштирок этдилар. Ўқув семинарда туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси М.Абдуллаева, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Мажидов, туман “Оила” маркази раҳбари М.Қорабоева, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Қ. Юлдашевлар Мурожаатда келтирилган фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар.
Ўқув семинарида оила муқаддаслиги, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, ака-ука, опа-сингиллар ўрталаридаги муомала маданияти, шунингдек, “Бир болага етти маҳалла ота-она” қабилида иш юритиш каби мулаҳазалар юритилди. Бундан ташқари бугунги кунда тўй-маросимлардаги ортиқча дабдабабозликлар ва сарф-харажатлардга чек қўйиш юзасидан фикрлар юритилди. Ушбу мурожаат юзасидан келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Тадбир сўнгида маҳаллалардаги намунали оилалар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.