Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

 2019-11-28 17:46:00    256

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг "Жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4075-сонли Қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари - Республика Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг профессор-ўқитувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла раислари ва мутахассислари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар, отинойилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими Ш.Абдусаломов олиб борди.

Республика Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан йиғилганларга мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни янада кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамоатчилик назоратини янада жадаллаштириш борасида туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаол ҳамкорлигида олиб бориш тартиби белгилаб олинди.

Шунингдек ижтимоий-сиёсий вазиятдан бохабар бўлиш мақсадида биринчи навбатда нотинч, болалар тарбиясига салбий таъсир қилувчи ҳамда жиноят қилишга мойиллиги юқори бўлган оилаларда профилактик тадбирларни мунтазам олиб бориш натижасида туманда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтириш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.