Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНГ, ЎЗБЕКИСТОН!
2019-11-29 17:33:57 294
Ғолиблар тақдирланди
СЕНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНГ, ЎЗБЕКИСТОН!
Тошлоқ тумани ҳокимлигида Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг турон яккакураши тури бўйича ўтказилган жаҳон кубоги мусобақасида фаҳрли ўринларни эгаллаган спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва спортсевар ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирни туман ҳокими Ш.Абдусаломов очиб, мамлакатимизда спортга берилаётган эътибор, ёшларимизни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун туманимизда яратилаётган имкониятлар ҳақида таъкидлаб, ғолиб спортчиларимизни самимий муборакбод этди ҳамда келгуси ишларига зафарлар тилади. Шундан сўнг 9 нафар ғолиб спортчиларимизга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
-Бундан 25 йил аввал туманимизда турон яккакураши спорт турини ташкиллаган эдик. Йиллар давомида турли мусобақа ва турнирларда шогирдларимиз юқори марраларни забт этишиб, ишончимизни оқлашмоқда, - дейди биз билан суҳбатда бош мураббий Расулжон Узоқов. – Ҳозирда 10-, 12- ва 25-мактабларда ташкил этилган гуруҳларимизда икки юздан ортиқ ёшларимиз бу спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқдалар. Ёшларимизга 7 нафар малакали мураббийларимиз томонидан спорт машғулотлари ўтказилмоқда.
Энг қувонарлиси, Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон давлатларидан иштирок этган 300 нафардан ортиқ спортчиларни қамраб олган мазкур мусобақада туманимиздан 12 нафар турон яккакурашчиларимиз иштирок этиб 9 нафарлари ғолиблик шоҳсуаппасидан жой олдилар. Мусобақада Исломбек Мамажонов, Ражаббек Эргашев, Зубайдахон Обидова, Дилхуш Иброҳимовалар 3-, Ботиржон Турдимаматов 2-, Фаррухбек Исмоилов, Дилбарой Ўринбоева ҳамда Абдувосит Ваҳобовлар эса 1-ўринга муносиб топилдилар.
-Спортга бўлган қизиқишим ёшлигимда уйғонган. 25-мактабда мураббийимиз Р.Узоқовдан кураш санъатининг сир-асрорларини ўргандим. Кўплаб мусобақаларнинг энг юқори шоҳсуппасида турдим, - дейди Жаҳон кубоги совриндори, 2-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ўринбоева Дилбарой. –Ўтган ўқув йилида ҳуқуқ фанидан ўтказилган “Билимлар беллашуви”да туманимизда ғолиб бўлдим. Албатта ҳам спортни, ҳам фанларни ўзлаштириш осон кечмайди. Лекин, инсон ўзи истаса, ҳохиши бўлса, иккисини бирдек олиб кетса бўлади. Келажакда албатта жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритиб, юртим байроғини юқори туриши учун бор имкониятим, билим ва салоҳиятимни сарф этаман.
Фурқатжон ҚОДИРОВ,
Тошлоқ туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.