Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУРОЖААТЛАР БЕЭЪТИБОР ҚОЛМАЙДИ

 2019-12-02 10:11:51    274

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонасига ўтган даврда 43 та мурожаат келиб тушган бўлиб уларнинг 24 таси сайёр қабуллар давомида билдирилган. Қолган мурожаатлар эса қабулхонанинг ўзига мурожаат қилиш, электрон почта, шунингдек “Call senter” орқали амалга оширилган. Мурожаатларнинг 38 таси ўзининг ижобий ечимини топди.

Жумладан ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Умидахон Холматова “Микрокредитбанк”нинг Тошлоқ минибанкидан 50 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи олиш учун ҳужжатлар тўпламини тўлиқ топширган. Бироқ унга кредит ажратилиши пайсалга солиб келинган. Ҳозирда тадбиркор аёлнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб унга банк томонидан кредит маблағининг тўлиқ ажратилиши таъминланди.

“IMRON AVTO UZ” МЧЖ  раҳбари Ҳамидилло Турсунбоев ҳам  “Тошлоқ деҳқон бозори” ҳудудида ўтган йили бузиш ишлари амалга оширилганлиги, янги, замонавий икки қаватли савдо дўконлари барпо қилиш режаси бўйича дўкони ҳам қайта ер ажратиб бериш шарти билан бузилганлиги, туман ҳокимининг қарорида белгиланган 46  кв. метр ер майдони ажратилиб берилиши масъул ташкилотлар томонидан пайсалга солиб келинаётганлиги юзасидан мурожаат қилган эди. Тадбиркорнинг қабулхонага мурожаатидан сўнг унга ер майдони ўлчаб берилди ва савдо дўкони қурилиши бошлаб юборилди.

Тадбиркорлик—давр талаби. Юртимизда уларга билдирилаётган ишонч, берилаётган имконият ва имтиёзлар янада ошиб бораётир. Тадбиркор ҳар бир мурожаатининг беэътибор қолмаслиги ҳам ана шу борада олиб борилаётган ишларнинг самарасидир.

 

Ф. Каримов,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонаси мудири.