Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭРТАНИ БУГУНДАН ЎЙЛАСАК...
2019-12-06 08:59:41 264
СТАЖИНГИЗ ЙЎҚЛИГИДАН ТАШВИШЛАНМАНГ
Республикамиз Президентининг ўтган йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида 2018 йил 1 июлдан деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёҳуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда суғурта тўланган йил меҳнат стажига киритилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда фуқаролардан қандай ҳужжатлар талаб қилинади деган савол туғилиши табиий.
1. Паспорт нусхаси;
2. Яшаш манзили бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидан қуйидаги кўрсатилган маълумотномалардан бири:
а) яшаб турган хонадонида 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
б) яшаб турган хонадонида икки ва ундан ортиқ қорамол парваришлаш билан банд бўлганлиги тўғрисида маълумотнома;
в) яшаб турган хонадонида 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаш билан банд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
3. Энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида 2001108608302183211302093 ҳисоб рақамига тўланган квитанциядан нусха.
4. Давлат хизматлари марказидан берилган ИНН нусхаси.
Юқорида кўрсатилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юзага келадиган иш стажи сизни келажакда қонунчиликда белгиланган асосларда пенсия билан таъминланишингиз учун ҳуқуқий ҳужжатлар бўлишини ёддан чиқарманг ва бу имкониятдан албатта фойдаланиш зарурлигини таъкидлаймиз. Сиз бунинг учун аввало пенсия жамғармаси туман бўлими мутахассисларига учраб зарур тавсия ва йўлланмаларни олишингиз керак.
З. Азизов,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.