Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОВОРАГАРЧИЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
2019-12-07 11:01:24 272
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ҳужжатларини қайд этишда жараёнлар ўзгарди. Илгари далолатнома ёзуви бошқа ҳудуддаги ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган бўлса ушбу ҳудудга бориб келиш ёки яшаб турган жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши учун мурожаатни почта орқали юбориш, натижасини олиш учун маълум бир маблағ ва вақт талаб этилар эди. Эндиликда юқоридаги талаб бекор қилиниб бир шахсга белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома ва далолатнома ёзувининг қайси устунига ўзгартириш киритилиши ҳақидаги тасдиқланган ариза асосида амалга оширилиши мумкин бўлди.
1 ноябрдан бошлаб никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш бўйича Давлат хизматлари марказида тезлаштирилган тартибда маълумот олиш ҳамда маълумотларни аризачига почта орқали сўралган жойга етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди. Бугунги кунгача марказимизда мазкур хизмат тури бўйича 15 нафардан ортиқ мурожаатлар ўз ижросини топди.
М. Сатторов,
туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.