Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
2019-12-07 18:21:49 331
КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
туманимизда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланди
Ҳар бир тирик жонзоднинг яшашдан мақсади, ҳар бир мавжудотнинг келажакда кутиб қоладиган матлаби, ҳар бир хонадониннг эса ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, ўзига хос тартиб –қоидалари, ўзига хос орзу-умидлари бўлади. Ҳар бир давлатнинг ҳам ўз ўрнида ана шундай тартиб-қоидалари, эзгу умидлари ва истаклари, мақсадларини рўю-рост ифодаловчи юзи - Конституцияси мавжуд бўлади. Ҳудди шунингдек, бизнинг давлатимизнинг ҳам юзи, мақсадларимизнинг маънавий тимсоли бу - Конституциямиздир.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги секторлар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими Ш.Абдусаломов очиб, йиғилганларни Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан муборакбод этди.
Тантанали маросимда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Ҳабибуллаев сўзга чиқиб, конституциямизда белгилаб қўйилган қоидалар, уларнинг жамиятимиз ривожи, фуқароларимизнинг яшаш тарзида тутаётган ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек мамлакатимизнинг Бош Қомусида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари ва мажбуриятлари акс этган қоидаларга алоҳида тўхталиб, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш йўлида давлат ва жамоат ташкилотлари мунтазам ҳамкорликда фаолият олиб боришлари зарурлигига эътиборни қаратди.
Туман маданият бўлими ходимлари ва “Райҳон” ашула ва рақс халқ дастаси санъаткорларининг бадиий чиқишлари тадбирга файз-тароват олиб кирди. Байрам тадбирлари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.