Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАДҲИЯ – ОНА ВАТАНИМ, БУЮК ХАЛҚИМ ТАРАННУМИ!

 2019-12-10 16:30:05    856

PDF юклаш
Чоп этиш


10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

МАДҲИЯ – ОНА ВАТАНИМ, БУЮК ХАЛҚИМ ТАРАННУМИ!

Давлатимиз рамзлари яъни байроқ, герб, мадҳия ўзбек халқининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мадҳияда халқимизнинг пок орзу ниятлари, фаровон ва осуда ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналари мужассамлашган гўё. 

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.

Тошлоқ тумани ҳокимлигининг мажлислар залида 10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Мадҳия – она ватаним, буюк халқим тараннуми!шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда секторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими Ш.Абдусаломов очиб, иштирокчиларни байрам билан муборакбод этди. Шунданг сўнг Она Ватанимиздан фахрланишга, уни ардоқлашга чорловчи, шунингдек улуғ халқимизнинг мангу қўшиғи бўлган мадҳиямиз янгради. Тадбирда сўзга чиққанлар Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғуларини кучайтириши, унга зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

Миллий мадҳиямиз муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган пайтида баралла янграмоқда.

Миллий тимсоллар ва рамзлар миллий ғуруримизни юксалтиришга ҳизмат қилади. Уларнинг ҳар бири муқаддас, кучли тарбия воситаси, ватан тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро, шу ватан фарзандиман деган ҳар бир инсон энг аввало бебаҳо сиёсий қадриятларимиз бўлган давлатимиз рамзларини билиши ва ҳурмат қилиши шарт. Дунёда Ўзбекистон деб аталмиш мамлакат борлигини англатаётган истиқлолимиз мадҳияси Ватанимизни нурли юксалишларга чорлайверсин! 

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.