Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИФТИХОР БИЛАН ОВОЗ БЕРАМАН

 2019-12-12 09:34:20    255

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хохиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасидан).

Оиламиз маҳалладаги зиёли оилалардан ҳисобланади. Боиси отам Жўрабек Азимов маданият соҳасида меҳнат қилса, онам Қундузхон Азимова 21-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фанидан дарс беради. Биз фарзандлар ҳам улар сингари ўқимишли бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Опам Сарвиноз ҳозирда Фарғона Давлат университетининг рус тили ва адабиёти факультетида 3-курсда ўқияпти. Ана шундай бахт бу йил менга ҳам насиб этиб университетга рус тили ва адабиёти йўналиши бўйича ўқишга киришга муваффақ бўлдим.

Куни кеча маҳалламиздаги 22-мактабда жойлашган 553-сайлов участкасида бўлдим. Участка сайлов комиссияси раиси Р.Тўхтаматова ва раис ўринбосари Ў.Сотқиновлар мени сайлов участкасидаги олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ва шароитлар, депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан яқиндан таништиришди. Биринчи бор сайловда иштирок этаётган ёшлар қаторида қайд этилганлигим ана шу паллада менга янада ғурур бағишлади.

Мен кўплаб тенгдошларим қатори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловда ўзим танлаган муносиб номзодлар учун овоз бермоқчиман. “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” деган ҳаётий сўзларнинг замирида катта маъно мужассам. Чунки бу йилги сайловлар мамлакатимиз ривожида янги-янги марраларни белгилаб беради. Ана шу жараёнда ўз овозимиз билан иштирок этиш ҳар биримиз учун нақадар катта бахтдир.

 

Дилнавоз Ҳайдаралиева,

Фароғат маҳалла фуқаролар йиғини.