Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ

 2019-12-16 17:28:01    257

PDF юклаш
Чоп этиш


22 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар куни

Cайловолди учрашувлари

Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан маҳаллалар фуқаролар йиғинлари, меҳнат жамоаларида фуқароларнинг фаол ва кенг иштирокида сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Ўз навбатида партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар билан сайловолди учрашувлари мунтазам ташкилланиб борилмоқда.

Жумладан Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 50-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда сайловчилар вакиллари 113-Тошлоқ сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Шаҳноза Анваровна Норматова, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Фарғона политехника институти қурилиш факультети архитектура кафедраси катта ўқитувчиси Усмонали Тоштемирович Тошматов, туман Кенгаши депутатлигига номзод туман халқ таълими бўлими бош мутахассиси Эркинжон Паттохович Дадахоновлар билан учрашдилар. Тадбир давомида номзодлар партиянинг сайловолди дастури ва унда илгари сурилган масалалар бўйича маълумотлар бердилар.

Жумладан дастурда суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ўзгаришлар, тиббиёт, халқ таълими, олий таълим, мактабгача таълим бўйича кенг миқёсдаги мақсадлар кўзда тутилаётганлиги сайловчиларни қаноатлантирди. “Адолат ҳар бир инсон учун”, “Адолат бор жойда тараққиёт бор”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Адолат қонун устуворлигида” сингари мақсадлар келгусида партия учун дастуриламал бўлиши таъкидланди. Сайловолди учрашувлари Бўстон, Арабмозор, Тоғлиқ, Кўлариқ маҳаллаларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

 

Ғ. Юлдашев,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши раиси.

****

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати—Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан 113-Тошлоқ сайлов округидан республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мақсуджон Рахматджанович Кенджаевнинг тошлоқлик сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан Қуйи Яккатут, Варзак, Бўстон, Янгийўл, Чек, Қумариқ, Ахшак, Хўжаариқ, шунингдек Қува туманининг Дамариқ, Кандибулоқ сингари маҳаллаларида ана шундай учрашувлар сайловчиларнинг фаол иштирокида ўтказилиши таъминланди.

—Партиямизнинг сайловолди дастурида “Ҳар бир оила—тадбиркор” деган олийжаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муассасаларига қадар тадбиркорлик дарсларини ўтиш, тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, Тадбиркорлар академияси, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса  консальтинг марказларини ташкиллаштириш ўрин олган,—дея таъкидлади номзод.

O`zLiDePининг ёшлар томонидан ўз бизнесини йўлга қўйиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратишга қаратилган чоралар қўллаб-қувватланганлиги сайловчиларга манзур бўлди. Ўз навбатида номзоднинг ана шу эзгу ниятларни амалга оширишдаги шахсий, аниқ мақсадларга йўналтирилган фикр-мулоҳазалари ҳам сайловчилар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

А. Ўрмонова,

O`zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.