Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТ ИШОНЧДИР

 2019-12-17 16:10:17    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Фармон ва ижро

ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТ  ИШОНЧДИР

Республикамиз Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун катта имкониятлар яратиш билан биргаликда уларнинг масъулиятини ҳам янада оширувчи ҳужжат бўлди. Мазкур фармоннинг учинчи бандига мувофиқ онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтадиган тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилди.

Жумладан ана шундай тадбиркорлик субъектларига нисбатан амалдаги фискаль хотирага эга бўлган назорат касса машиналари ишлатиш, кассир операциячи томонидан назорат касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат касса машинаси учун кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади. Шунингдек кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан ташқари виртуал касса дастурий маҳсулотнинг асос қисми (базаси) уларга  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилиши белгиланди.

Фармон билан белгиландики жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар жисмоний шасхлардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди. Шунингдек эндиликда жисмоний шахсларнинг уй хўжалиги шароитида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, сотишдан, шунингдек ҳайвонларни тирик ёки уларни сўйиб сотишдан оладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинишида реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.


Ш. Абдуллаев,

туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.