Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ҚЎРҒОНЧА” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ БИНОСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2019-12-21 10:43:24    341

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш, уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда дунёда ўхшаши бўлмаган мазкур тузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Мазкур фармонга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, уларни зарур мебель, компьютер, алоқа воситалари ва интернет тармоғи билан таъминлаш вазифаси белгиланган. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш юзасидан республикамизда, хусусан Тошлоқ туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида 980 дан ортиқ оилада 4 минг 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ташкил этилганига қарийб 30 йил бўлаётган мазкур фуқаролар йиғини айни пайтга қадар ҳудуддаги эски бинода фаолият юритиб келаётган эди. Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва ислоҳотлар натижасида маҳалланинг янги биноси бунёд этилди.

Янги бинода нафақат фуқаролар йиғини ходимлари, ҳудуд профилактика инспектори, ҳарбий ҳисобни юритувчи мутахассис учун алоҳида хоналар ва ходимларнинг овқатланишлари учун ошхона ҳамда мажлислар зали замонавий тарзда жиҳозланиб топширилди. Шунингдек бинода маҳалла кутубхонасининг ташкил этилганлиги ҳудудда китобсеварлар сонини ортишига асос бўлади.

Маҳалланинг эски биноси бузилиб янги бинонинг қурилиш ишлари 4 ой давомида давлат ва ҳомийлик маблағлари эвазига қад ростлади. Албатта ўз ҳиссаларини қўшган саҳоватпеша фуқароларимиз ҳамда тадбиркорларимизга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда жонкуяр аҳолини янги маҳалла биносининг очилганлиги билан самимий муборакбод этмиз.

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.