Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА

 2020-01-07 18:50:48    239

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз марказидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман  ҳокими Ш.Абдусаломов Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларни қабул қилди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Қабул давомида  26 нафар фуқаро мурожаат этиб жумладан 5 та тадбиркорлик, 3 та оилавий келишмовчиликлар, 5 та ер ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Жумладан, Айланмажар маҳалла фуқаролар йиғини Обод кўчасида яшовчи фуқаро Т.Ибрагимов ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Оҳанграбо кўчасида яшовчи фуқаро Ҳ.Мирзабоевларнинг бетон таянч устунларини ўрнатиш ва электр сим линияларини янгитдан тортиш масалаларида қилган мурожаатлари туман электр тармоқлари корхонаси томонидан февраль ойида амалга оширилиши белгилаб олинди. Намунавий арзон уй-жой олиш масаласида Хонариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.Юлдашев ҳамда Чуқурқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Х.Эргашеваларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек аҳолининг оилавий ажрим, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.