Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРЗАНДИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН
2020-01-14 13:53:39 273
Бугун 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округи қўмондони Лутфулло Бузруковлар юрт тинчлиги ва халқ осойишта ҳаёти учун жон фидо этган ватанимизнинг мард ўғлонлари хонадонига ташриф буюрди
Бобуржон Ғаниев ҳам ана шундай мард ўғлонлардан бири эди. У 2000 йил август ойида Сурхондарё вилоятининг Узун ва Сариосиё туманларига бостириб келган бир гуруҳ террорчиларга қарши олиб борилган жангларда мардонавор курашган ва хизмат бурчини бажараётган чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Жангда шаҳид бўлган Бобуржоннинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Марғилон шаҳридаги ўзи таҳсил олган 13-умумтаълим мактабида бюсти ўрнатилиб, у яшаган кўчага унинг номи қўйилган, хонадонига уй-музейи ташкил этилган.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ташриф чоғида Ғаниев Бобуржоннинг онаси Мунаввархон Ғаниева билан саммий суҳбатлашди. Мунаввархон аяга Бобуржон Ғаниевдек мард ва жасур фарзанд тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирди, соғлик-саломатлик тилади.
-Фарзандларим, умуман олганда оиламиз ҳарбийлар оиласи. Турмуш ўртоғим, ўзимнинг онам ҳам ҳарбий бўлишган. Бобуржон ўғлимнинг дунёқараши ва фикрлаши кенг эди. Ватанпарварлик, мардлик, фидоийлик ҳақида жуда кўп гапирарди. Орзу умидлари кўп эди. Мен ҳеч қачон афсусланмайман. Болам ўзидан улуғ ном қолдирди. Байрам кунлари хонадонимиз боламни йўқлаб келувчилар билан гавжум бўлади. Вилоятимиз ҳокимининг ташрифи, уларнинг эътиборини Президентимиз ва ҳукуматимизнинг эътибори деб биламан,-дейди Мунаввархон ая.
Ҳоким ва қўмондон Бобур Ғаниев уй музейи билан танишдилар. Мунаввархон аяга совға саломлар, музейга эса иссиқ-совуқ ҳаво тарқатувчи жиҳозлар топширишди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати