Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2020-01-15 14:21:16    269

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унга 9-Ҳамрак сайлов округидан сайланган депутат Турсунбой Солиев раислик қилди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Касимова Дилафруз Шавкатовна қатнашди.

19-Хўжаариқ сайлов округидан депутат Моҳирахон Қорабоева сессия котиби этиб сайланди.

Сессия кун тартибига олтита масала киритилди.

1. Туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2. Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.

3. Халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш.

4. Халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш.

5. Фарғона вилояти ҳокими томонидан Тошлоқ тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш.

6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

Кун тартибидаги биринчи масала, VI чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида туман сайлов комиссиясининг раиси Ўрмонжон Каримов ахборот берди. У сайлов Ўзбекистон қонунчилиги асосида бўлиб ўтганини ва 30 нафар сайланган депутат мақомини тасдиқлади.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан сессия котиби Моҳирахон Қорабоевага сўз берилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми ҳақидаги қарор тасдиқланди.

Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашига сайланган депутатларнинг қуйидаги партия гуруҳлари:

- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 9 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 4 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 7 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясидан сайланган 8 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи рўйхатга олинди.

Кун тартибининг навбатдаги масаласи муҳокама қилингач, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг қуйидаги таркибда 7 та доимий комиссияси тузилди:

1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;

4) Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;

5) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

6) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;

7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Комиссиялар раиси этиб, 

6-Сўфилар сайлов округидан сайланган депутат Акмалжон Шерматов.

10-Сирлимачит сайлов округидан сайланган депутат Ғайратжон Юлдашев.

30-Бўстон сайлов округидан сайланган депутат Зиёда Халилова.

2-Бобур Мирзо сайлов округидан сайланган депутат Акмал Болтабоев.

23-Хонариқ сайлов округидан сайланган депутат Рўзибой Матқулов.

19-Хўжаариқ сайлов округидан сайланган депутат Моҳирахон Қорабоева.

9-Хамрак сайлов округидан сайланган депутат Турсунбой Солиев номзодлари тасдиқланди.

Кун тартибидаги ташкилий масала – Фарғона вилояти ҳокими томонидан Тошлоқ тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш юзасидан Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Дилафруз Касимова сўзга чиқди.

Фарғона вилояти ҳокими томонидан Тошлоқ тумани ҳокими лавозимига 21 – Найман сайлов округидан сайланган депутат Шуҳратжон Толибович Абдусаломов номзодини халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

Ушбу тақдимнома муҳокамасида Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партияси туман Кенгаши раиси, 10-Сирлимачит сайлов округидан сайланган депутат Ғайратжон Юлдашев, Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши раиси, 23-Хонариқ сайлов округидан сайланган депутат Рўзибой Матқуловлар сўзга чиқдилар ва Тошлоқ тумани ҳокимлигига тавсия этилган Шуҳратжон Абдусаломов номзодини қўллаб-қувватладилар.

Шуҳратжон Толибович АбдусаломовТошлоқ туман ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

Ш.Абдусаломов сўзга чиқиб, билдирилган юксак ишонч учун вилоят ҳокимига ва халқ депутатлари Тошлоқ тумани кенгаши депутатларига миннатдорчилик билдирди. Бор куч ва билимини Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида сафарбар қилиб фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди.

Олий Мажлис Сенати аъзолигига Фарғона вилоятидан сайловни шу йил 17 январь куни ўтказиш ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинган эди.

  Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидаги сўнгги масала муҳокама қилиниб, маслаҳат Кенгаши аъзолигига 19-Хўжаариқ сайлов округидан сайланган депутат Қорабоева Моҳирахон Мухиддиновна номзоди тасдиқланди.

Шу билан олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.