Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТУМАН ҲОКИМИ ҚАБУЛИДА: МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

 2020-01-15 15:45:56    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими Ш.Абдусаломовнинг навбатдаги қабулига 25 нафар фуқаролар ташриф буюришди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Қабул давомида  фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, зарурий чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан 3 та тадбиркорлик, 6 та ер ажратиш, 3 та ишга жойлашиш, 4 та моддий ёрдам  ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Жумладан, Чек маҳалла фуқаролар йиғинилик фуқаро Н.Бозорова ва Фурқат маҳалла фуқаролар йиғини Оқшом кўчасида яшовчи фуқаро Т.Абдураҳмоноваларнинг моддий ёрдам ва куз-қиш мавсуми учун кўмир сўраб қилган мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Т.Абдураҳмонованинг фарзанди учун қишки кийимлар ва спорт мусобақасига боришда сарфланадиган ҳаражатлар ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қопланди. Намунавий арзон уй-жой олиш масаласида Ҳамрак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро О.Турсунова ҳамда Садда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Д.Юнусоваларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тавсиялар берилди.

 Шунингдек аҳолининг ишга жойлашиш, ички йўлларни шағаллаштириш масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.