Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАХСУС ЎҚУВ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-01-19 08:05:18 253
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарорининг 9-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил 6 декабрда Қўшма қарор қабул қилинган. Мазкур Қўшма қарор юзасидан Тошлоқ тумани ХТБ билан ҳамкорликда 1-, 3-, 11-, 18-, 21-умумий ўрта таълим мактаблари ва 1-ИДУМИда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ходимлари С.Ўрмонова, М.Иброхимова, В.Қазақов, А.Дилмуродов, шунингдек мактаб директорлари, психологлари томонидан 11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўқув дарс соатлари ташкилланди.
Ўқувчиларга Ўзбекистондамеҳнат бозорининг ҳолати, меҳнат органлари фаолиятида фойдаланадиган асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг асосий фаолият турлари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларга эга бўлиш имкониятлари Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларидаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари (Койка билан ҳамкорликда), "Ишга марҳамат" мономаркази, вазирлик тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, тумандаги касб-ҳунар мактаблари, ёшлар учун қўшимча кафолатлар, касб танлашдаги асосий камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Дарслардавомидаўқувчилартанлаганкасблари юзасидан қаерда, қандай иш олиб бориш масалалари ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоболдилар. Ўқувчилар томонидан "Касб танлаш варақаси" сўровномаси ҳам тўлдирилди.
Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.