Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУНОСАБАТ

 2020-01-20 18:08:17    246

PDF юклаш
Чоп этиш


“Mahalla” газетасининг 51-сонида “Тошлоқ аҳолиси қиш мавсумида кўмир етишмаслигидан азият чекмоқда. Бунга ким айбдор?” сарлавҳали танқидий-таҳлилий мақола чоп этилган. Маълумки, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳар бир ҳокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғини, хаттоки ҳар бир хонадоннинг диққат марказида турувчи масаладир. Бу борада Тошлоқ туман ҳокимлигида ҳам Ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Мақолада Тошлоқ тумани Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тоҳиржон Салимовдан олинган интерьвюда фуқаро томонидан бир ой аввал навбатга ёзилганлиги, лекин кўмирдан дарак йўқлиги таъкидланган. Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш давомида фуқаро Т.Салимовга навбати келганида декабрь ойи бошида бир тонна кўмир маҳсулоти олиб берилишига кўмаклашилди.

Шунингдек ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан тадбиркорлар томонидан кўмир маҳсулоти ҳар бир кўчага олиб борилиб ўша ерда белгиланган нархда сотилиши назоратга олинган. Ҳозирги кунда туманимиз ҳудудида 18 га яқин кўмир сотиш шаҳобчалари фаолият олиб бормоқда.

Мақолада Тошлоқ тумани Қамчифуруш маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Розиқовдан олинган интерьвюда эса туман ҳокимлиги томонидан 300 тоннадан ортиқ кўмир олиш бўйича берилган таклиф инобатга олинмагани, 132 тонна белгилаб берилган кўмир маҳсулоти тарқатилганда ҳар бир хонадонга 50 килограммдан(аслида 230 килаграммдан, 570 та хонадон мавжуд) тўғри келиши, бу эса мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш имкони берилмаслиги маҳалла раиси томонидан таъкидланган.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида Қамчифуруш маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мавсум учун 150 тонна кўмир маҳсулотига эҳтиёж борлиги аниқланди. Бугунги кунгача мазкур эҳтиёжнинг 11 тоннаси талон орқали олинди(ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар учун), аҳоли томонидан ўз хоҳишларига кўра 100 тоннага яқин кўмир маҳсулоти савдо шаҳобчалари орқали эркин нархда сотиб олинди, қолган тонна бўйича керакли чора-тадбирлар белгиланган.

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.