Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
2020-01-22 10:51:08 244
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида оилавий ажримларни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди. 2020 йил 16 январь куни туман ҳокимининг “Туманда оилавий ажримларни олдини олиш тўғрисида”ги 66-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, яраштириш, ажрашишларни олдини олиш ва камайтиришга қаратилган ишлар самарадорлигини янада ошириш учун доимий фаолият олиб борувчи Ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Йиғилишда Ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари Ш.Исабоев, М.Абдуллаева, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Каттабеков ва “Оила” маркази туман бўлими раҳбари М.Қорабоева, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Ў.Каримовларнинг маърузалари эшитилди. Шундан сўнг ишчи гуруҳи аъзоларининг қарор ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан талаб ва таклифлари ўрганиб чиқилди.
Шунингдек туман Мажбурий ижро бюроси раҳбари Ш.Мирзаматовнинг 2019 йилда алемент ундирилиши, оилавий номуросасизликлар борасида бюро томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботда ҳар бир маҳалла кесими бўйича рақамлар келтирилди. Ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир оила билан индивидуал суҳбат олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида ҳар пайшанба куни ишчи гуруҳнинг йиғилиши ўтказилиши, ҳар ҳафта давомида қилинган ишлар таҳлилини олиб борилиши, шунингдек сайёр судларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.