Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАБУЛИДА
2020-01-22 14:43:44 275
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман ҳокими Ш.Абдусаломов Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида 30 нафар фуқаро мурожаат этди. Жумладан 2 та муборак ҳаж сафарига бориш, 5 та тадбиркорлик, 5 та ер ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Конизар маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи фуқаролар М.Йўлдашева ва Д.Тешабоеваларнинг суюлтирилган газ баллон олиш масаласида қилган мурожаатлари туман газ идораси томонидан ўрганилиб мурожаат ижобий ҳал этилди. Намунавий арзон уй-жой олиш масаласида Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Қодиров, Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Д.Тўхтаева, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.Пўлатова, Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро И.Абдуллаева ҳамда Заркент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Мадумароваларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, тушунтиришлар, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича эса тавсиялар берилди.
Фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.