Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОР БЎЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАНЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
2020-01-27 15:06:11 299
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
1. Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни
давлат рўйхатидан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Паспорт маълумотлари;
Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳаққининг 1 баробари,
Тадбиркорлик субъекти ўз электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш ҳаққининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.
2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Фирма номини танлайди.
Паспорт маълумотлари;
Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (Низом, МЧЖ лар учун 1 кишидан ортиқ бўлса Таъсис шартнома, фермер хўжаликлари учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарори);
Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳаққининг 1 баробари,
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш ҳаққининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.
3. Юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;
давлат тилидаги янги таҳрирда таъсис ҳужжатлари;
ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Тадбиркорлик субъекти Давлат хазматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳаққининг 0,5 баробари
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш ҳаққининг 0,45 баробари миқдорида маблағ тўланади.
МУРОЖАТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР:
Тошлоқ туман Тадбиркорликка кўмаклашиш бўлими
Уяли телефони: 91-107-83-87
Тошлоқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Уяли телефони: 98-276-10-08
Тошлоқ туман ҳокимлиги Молия бўлими
Хизмат телефони: 73-238-00-09
Тошлоқ туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими
Хизмат телефони: 73-238-07-28