Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайёр қабулда 5 нафар маҳкум жазодан озод қилинди
2020-01-29 09:44:37 270
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан Тошлоқ тумани Сўфилар маҳалла фуқаролар йиғинида “Аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш чораларини кўриш” юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чораларни кўриш мақсадида ўтказилган учрашувда тумандаги 100 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.
Ўтказилган сайёр қабулда содир этган жинояти учун жазо ўтаётган маҳкумларнинг ўталмаган жазоларидан озод қилиш масаласи юзасидан 6 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.
Шулардан 5 нафар фуқаро: 1994 йилда туғилган Обиджонов Шохдиёр Холматжон ўғли, 1994 йилда туғилган Ҳошимов Абдумажид Абдумуталиб ўғли, 1982 йилда туғилган Мадалиев Абдулазиз Ғанижонович, 1986 йилда туғилган Ҳакимов Хасанбой Холматович ва 1988 йилда туғилган Холбеков Исҳоқжон Усмоновичларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Юқорида номи келтирилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмаган жазоларидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди. 1972 йилда туғилган фуқаро Ошиқов Мўминжон Ғиёсовичнинг ўталмаган жазосидан муддатидан илгари озод қилиш юзасидаги мурожаати бўйича судьялар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, унинг мурожаати назоратга олинди.
Ҳ.ОМОНОВ,
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг судья ёрдамчиси.