Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-02-03 18:21:47    297

PDF юклаш
Чоп этиш


Жойларда содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар, бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар, иқтисодий ишлар юзасидан тушунтириш, профилактика ишларини амалга ошириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва тушунтириш бериш юзасидан Фарғона вилоят судлари раислари томонидан 2020 йил 20 январда тасдиқланган режага асосан Тошлоқ тумани Халқ таълими бўлими биносида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси М.Туланов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси И.Касимов, вилоят маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Ў.Пўлатов ҳамда вилоят иқтисодий суди раиси вазифасини вақтинча башарувчи Д.Каримовлар жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказдилар.

Учрашувда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида ҳудуд ва маҳаллалар кесимидаги криминоген вазият таҳлил қилинди. Шунингдек суд раислари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга муросасиз курашиш масалалари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Учрашув фақат тайёр маъруза матнлари билан чекланмади. Эътиборлиси, учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, жамоатчилик билан чинакам давра суҳбатига айланди.

Учрашув давомида суд раислари томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш ва ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Ҳ.ОМОНОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.