Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КИТОБ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

×

 2020-02-05 17:15:40    663

PDF юклаш
Чоп этиш


туманимиздаги 26-умумий ўрта таълим мактабида “Китобхонлар байрами” ҳафталиги давом этмоқда

Ўзбекистон қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарофиддиновнинг  фарзандларига айтган сўнгги сўзи авлодларга бир васиятдек янграйди: “Китобларимни асранглар, менинг энг катта бойлигим мана шу китоблар эди...”

Ҳа, барча эзгуликлар  боши – китоб. Китобсиз келажакни тасаввур қилиб бўлмайди. Китоб инсон маънавиятининг мезонидир. Юртимизда китоб ва китобхонликка эътибор куннинг долзарб масаласига айланган. Мактаб ўқувчиларининг маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши, айнан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бундан ташқари, “Ёш китобхон”, “Китобхонлар байрами” ҳафталиклари ўқувчиларни бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини тобора орттирмоқда.

Китобхонлик, аввало, оиладан бошланади, бевосита бу эзгу ишлар  таълим муассасасида  давом этади. Жумладан, Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 26-ўрта таълим мактабининг кутубхонаси бадиий адабиётларга бойлиги ва кутубхона мудираси Дилрабо Юсупалиеванинг жонкуярлиги, ўз ишининг устаси эканлиги билан ўрнак бўлса арзийди. Мактаб кутубхона мудираси ўз вазифасига масъулият билан қарайдиган ходимлардан. Шунинг учун кутубхона доимо ўқувчилар билан гавжум. Ўқувчилар ўзлари қизиқтирган жавобни кутубхонадан топадилар. Мактабда мунтазам ўтказиб келинаётган “Китобхонлар байрами” ҳафталигига эса ўқувчиларнинг қизиқишлари тобора ортиб бормоқда.

-Бу ҳафтада Асқад Мухторнинг “Чинор” романи ҳақида ўқувчиларга маълумот берамиз. Фаол китобхонларимиздан  10-синф ўқувчиси Қ.Маърупов асар асосида саҳна кўринишлари тайёрлашга киришган. Шунингдек куни кеча бошланғич синф ота-оналари ўртасида “Энг яхши совға” китобхонлик тадбири ўтказилди.  Ота-оналарининг совға қилган бадиий адабиётларни қўлига олган болаларнинг кўзларидаги қувончни таърифлашга сўз ожиз,-дейди Д.Юсупалиева.

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шундай ёзадилар: “Китоб ўқийдиган ва ўқиётган одамнинг юзида фариштаси бўлади”. Азизлар, ўзимизга савол бериб кўрайлик, фаришта юзли фарзандларимиз ҳозир қайси китоб мутолааси билан банд?!

Ю.Маматқулова,

26-ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.