Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

×

 2020-02-10 21:49:56    301

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона водийсининг 22 та қишлоқ туманларида аҳолида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган ижобий тажрибани барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этишимиз керак. Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига 2020 йил 24 январь кунги Мурожаатномасидан


Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳратжон Абдусаломовнинг уч юздан ортиқ ёшлар билан учрашуви 19-мактабда ташкилланди. Унда туманимиз мактаблари, касб-ҳунар коллежларида ўзининг аъло ўқиши, жамоат ишидаги фаол иштироки билан тенгдошлари ҳурматини қозонаётган,  ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув аввалида ёшларимиз учун ташкилланган меҳнат ярмаркаси, ҳудуддаги ҳар бир таълим муассасалари томонида иқтидорли ўқувчилар тайёрлаган турли кўргазмалар намойиши, туман маданият бўлими ва “Райҳон” ашула ва рақс халқ дастаси томонидан концерт дастури, спортчи ёшларнинг кўринишлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Учрашувда туман ҳокими мамлакатимизда ўтган уч йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек ёшларнинг янги ташкилоти – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, юртимизда 30 июнь– Ёшлар куни деб эълон қилинганлиги борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.  Шунингдек, 2019 йил 27 декабрь куни ҳам ёшларимизда катта таассурот қолдирганлиги, Муҳтарам Юртбошимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда ёшлар билан учрашиб, бугунги шиддатли ўзгаришларни ҳаммадан кўпроқ ҳис этадиган ёшларимиз замон талабларига уйғун бўлиш билан бирга, ўзлигини, миллий қадриятларини ҳам ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлаганликларига алоҳида урғу берди.

Шундан сўнг ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Мулоқотда ёшларимиз томонидан 38 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 21 таси жойида ҳал этилди, 9 таси кўриб чиқилиши назоратга олинган бўлса, 8 тасига эса тушунтиришлар берилди.

Сўнгги йилларда ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқcа ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Жумладан, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимизнинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшаётган 84 нафар ёшлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. Бу ёшлар орасида туманимиз ёшларининг ҳам борлиги биз учун шарафлидир. Фарғона Политекника институти илмий бўлим бошлиғи қўрғончалик Абдулло Ҳомидов “Келажак бунёдкори” медали билан, яна бир заркентлик Элёрбек эса фидокорона меҳнатлари учун  “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган. А.Ҳомидов ҳам учрашув давомида сўзга чиқиб, ёшларимизнинг ўқиб ўрганишлари, дунёқарашларини ўстиришлари учун нафақат республикамизда, балки туманимизда ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Албатта, бугун барча соҳаларда билимли, сиёсий ва ижтимоий фаол, халқ манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўядиган, ҳалол ва жонкуяр, ёш раҳбарларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Туманимизда ҳам дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, муаммоли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қила оладиган ёшлар масъулиятли вазифаларга тайинланмоқда.

Туманимизда ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳар бир оила –тадбиркор”, “Хотин қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” давлат дастурлари доирасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кейинги икки йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб мингга яқин ёшларга 50 миллиард сўмга яқин кредитлар ажратилди.

Биргина “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида 20 миллиард сўм кредитлар илк бор тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшларнинг 147 та лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтирилди.

Тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун  туманимиз ёшларига давлат дастури асосида 2019 йилнинг ўзида 14 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб шу кунга  қадар барча ёш тадбиркорларимизга кредитлар тўлиқ ажратиб берилди. Бунинг натижасида ёшлар тадбиркорлиги асосида 465 та янги иш ўринлари яратилди. Ёшларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида 11 та меҳнат гузари қуриб фойдаланишга топширилди ва 70 дан ортиқ ёшларимиз доимий иш ўрнига эга бўлдилар.  

Учрашувда туман ҳокими жорий йил 30 июнь – Ёшлар кунига совға сифатида туманимиз марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ёшлар учун, уларнинг талаб ҳамда истакларини инобатга олиб “Ёшлар маркази” қурилиши режалаштирилиб, мазкур ишлар учун 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилганликини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида турли спорт ва санъат беллашувларида туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган ҳамда мулоқот давомида фаол иштирок этган ёшларимизга туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек туман ҳокими ташаббуси билан спорт ойлиги ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиши илгари сурилди.

Юз кўзларида бахтиёрлик, жўшқинлик, эртанги кунга бўлган ишонч, юксак орзулар барқ уриб турган туманимиз ёшлари келажакда оиласи, ота-онаси, ҳур Ватанимизни севиб ардоқлайдиган, у билан фахрланадиган, ҳамда унинг равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган баркамол инсонлар бўлиб етишишларига албатта ишонамиз. Чунки келажаги буюк бўлган шу азиз Ватанимизнинг суянган тоғи, эртанги куни албатта ёшларимиздир.

Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг, чунки бугунги учрашув кўплаб истеъдод ва иқтидор соҳибларини биз учун кашф этди. Улар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб боришни режалаштириб олдик.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.