Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида туман ҳокими ҚАРОРИ
2020-02-19 19:00:57 230
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг иккинчи
сессиясини чақириш тўғрисида
2020 йил 19 февраль № 289 Tошлоқ шаҳарчаси
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг иккинчи сессияси 2020 йил 21 феврал куни чақирилсин.
2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1) 2019 йилда туман тижорат банклари томонидан амалга оширилган ишлар ва 2020 йил учун белгиланган прогноз режалар тўғрисидаги ахбороти.
2) Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари” бўйича доимий комиссияси раиси Т.Солиевнинг Халқ депутатлари туман кенгаши ва депутатлари фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисидаги ахбороти.
3) Туман прокурори А.Худойбергановнинг “Туманда 2019 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан” ахбороти.
4) Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Хабибуллаевнинг “2019 йил давомида одил судловни амалга ошириш фаолияти” юзасидан ахбороти
5) Туман маъмурий суди раиси А.Акрамовнинг “Туман маъмурий суди томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар” юзасидан ахбороти.
6) Туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Каттабековнинг “Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар” юзасидан ахбороти.
3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ, бўлим раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Туман ҳокими Ш.Абдусаломов