Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“СУД ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

×

 2020-02-24 18:50:20    297

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда аҳоли кенг қатлами, хусусан, ёшлар билан очиқ руҳдаги мулоқотлар ташкил этилаётгани навқирон авлоднинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган, жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга қодир, жисмоний ва маънавий етук авлодни камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, ҳар биримиз фарзандларимизни соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашни, уларнинг бахт-саодати, ёруғ келажагини кўришни ният қиламиз.

Айни вақтда мамлакатимизда содир этилаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг маълум бир қисми ёшлар ва ўсмирлар томонидан амалга оширилаётгани ҳам аччиқ ҳақиқат. “Касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул”, дейилганидек, ижтимоий тараққиётимизга ғов бўладиган иллатларнинг фуқароларимиз, айниқса, ёшлар ўртасида содир этилишининг олдини олиш – бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Юқоридагиларни олдини олиш чораларини кўриш юзасидан Тошлоқ тумани Тоғлиқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Хабибуллаевнинг ёшлар билан учрашуви самарали тадбирлардан бири бўлди. Тадбирда йиғилган ёшларга суд раиси томонидан ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шундан сўнг ёшларнинг суд тизими ва фаолияти билан яқиндан таништириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан бохабар этиш, уларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Тошлоқ тумани ИИБ томонидан жиноят содир этганлиги учун жазо ўтаётган маҳкумларнинг жазоларини муддатидан олдин озод қилиш масаласи бўйича тақдимномаларини кўриб чиқишга ўтилди.          

Ёшларнинг иштирокида жиноят содир этиб жазо ўтаётган маҳкумларга оид иш материаллари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Ушбу суд процессини кузатган ёшларнинг ҳуқуқий билимлари, амалий кўникмалари янада шакллантирилди.  Учрашув давомида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Шундан сўнг маҳкумлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилиб, уларни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Ҳ.Омонов,

жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани судининг судья ёрдамчиси.

Ш.Шерматов,

жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди катта мутахассиси