Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЙИНЛОВ
2020-02-24 19:38:37 241
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун моҳияти тўғрисида ўтказилган фаоллар йиғилишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Ушбу қарорга мувофиқ таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб борган Гулмирзаев Раҳимжон Ғуломович эндиликда Тошлоқ тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Йиғилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов иштирок этди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.