Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви
2020-02-26 18:33:05 295
МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Сектор раҳбарларнинг туманимиздаги уюшмаган ёшлар ҳамда таълим муассасаларининг тарбияланувчилари билан учрашувлариуюшқоқлиқ билан ўтказилмоқда. 1-сектор ҳудудидаги 51-ўрта таълим мактабининг фаоллар залида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам ўзгача тараддуд ва тартибда ташкилланди. Унда мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Музаффар Йўлдошев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ҳикматилло Джўрабев, шарқий-ҳарбий округи вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳамда юзга яқин уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.
Учрашув аввалида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Шуҳратжон Абдусаломов мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, туманимиздаги ёшларнинг бугунги кундаги ташаббускорлиги, ижодкорлиги ҳақида фикр билдириб, сектор ҳудудида улар учун яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланиш истагини билдираётган фуқаролар, айниқса ёшларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек ҳудуддаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечим топиши учун амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида маълумотлар берди.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми, яъни фуқароларнинг мурожаатларини тинглашга ўтилди. Тадбир давомида жами 20 та мурожаат эшитилиб, шу ернинг ўзида ишга жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиш ва бошқа йўналишлардаги 11 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат ва ўрганиш талаб этган муаммоллар эса назоратга олинди.
Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, лекин ҳозирда жой ва маблағ етишмаслигидан иш ўринлари сонини кўпайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда амалий ёрдам сўраган ёшларимиз ҳам кўп бўлди. Бундай ёшлар билан ҳам шуғулланилиб, мутассадди ташкилотларга алоҳида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Жумладан, Чек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фақаро Саиджамол Ўрмонов нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ер майдони ва имтиёзли кредит ажратиш масаласида мурожаат этди. Мурожаатчининг мазкур масаласига ечим топиш мақсадида “E-ijroauksion”да ҳудуддаги бўш турган биноларнинг мавжудлиги тушунтириб ўтилди. Туман тадбиркорлар маркази раҳбари З.Солиева ва туман “Агробанк” филиали бошлиғи Д.Сотволдиевларга тегишлича топшириқлар берилди.
Шунингдек Қуйи Яккатут маҳалласилик ёш тадбиркор Салоҳиддин Юсуфалиевнинг ҳам электр таъминоти ва имтиёзли кредит ажратиш масаласида қилган мурожаати бўйича ҳам туман электр тармоқлари корхонаси ва тижораат банклари раҳбарларига масалани ҳал этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.
Албатта ўтказилаётган ҳар бир учрашув ва сайёр қабуллар давомида фуқаролар томонидан билдирилаётган таклифлар, муаммолар бугун ҳар бир раҳбарнинг сидқидилдан, шунингдек фидойи бўлиб фаолият олиб боришини талаб этмоқда. Қайсики корхона ва ташкилотда фуқаро мурожаати бўйича амалга оширилаётган ишлар тизимли йўлга қўйилган бўлса, улар бугун аҳолининг дуосини олиб, тинч ва кўтаринки кайфиятда фаолиятларини давом эттирмоқда. Аксинча бўлганлари эса, бугун бундай учрашув ва қабулларда раҳбарларнинг ҳам, фуқароларнинг ҳам олдида юзи шувуд бўлмоқда. Ўйлаймизки, бундай ташкилот раҳбарлари ҳам ўзларига хулоса қилиб туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар. Бугун биз фуқаро мурожаатига беписандлик билан қараётган, муаммоли масалалар ечимини кечиктираётган ташкилотлар ҳақида сўз юритдик холос. Кейинги учрашувлар ва сайёр қабулларни ҳам ёритиб, албатта шундай ташкилотларни номма-ном санаб ўтамиз, шунингдек ўрганишлар, суриштирувлар ҳам олиб борамиз.
Фурқатжон Қодиров,
туман ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.