Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ КЛИНИКА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
2020-03-02 16:24:39 317
Ўтган йиллар давомида “Ёшлар –келажагимиз”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” каби фуқароларимизнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишлари учун мададкор бўлаётган Давлат дасурлари орқали бугун туманимиздан кўплаб ёш тадбиркорлар етишиб чиқди. Ўз биснес лойиҳаларини мустаҳкам тайёрлаган, ўзоқни кўзлаб эзгу-мақсад сари олға интилаётган тадбиркорларимиз фаолиятини кенгайтираётганликлари натижасида кўплаб иш ўринлари яратилмоқда, ишлаб чиқариш ҳажми эса йил сайин ортиб бормоқда. Жумладан, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси туман филиали томонидан бугунги кунгача 86 лойиҳалар учун 10 млрд. 794 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари беш йил муддатга ажратилди.
Ёш тадбиркор Фаррух Абдуҳамидов ҳам “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида 950 млн. cўм имтиёзи кредит ҳамда 1.5 млрд. cўм ўз маблағлари ҳисобидан туман марказига тиббий клиника ташкил этди. Тез фурсатда қад ростлаган клиникада ултраовозли диагностика, лабаратория, терапевт, физиотерапия ҳизматлари ташкил этилди. 14 та янги иш ўринлари яратилди.
“Elegant Med-Servis” хусусий клинаканинг очилиш марасимида туман ҳокими Ш.Абдусаломов, сектор раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, ёш тадиркорларимизга туманимизда яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир иштирокчилари клиникада фуқаролар учун яратилган қулайликлар ҳамда янги турдаги тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан яқиндан танишдилар.
Қувонарлиси, клиника фаолият бошлайдиган кун муносабат билан берилган эълонга кўра, юзга яқин фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.