Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУНОСАБАТ

 2020-03-09 20:40:42    246

PDF юклаш
Чоп этиш


 “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 19 февралдаги 14-сонида, Давлат дастури бўйича вилоятдаги 19 шаҳар-туманларда 28 та “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш белгиланганлиги, таҳририят томонидан Риштон, Бешариқ, Бувайда, Учкўприк, Тошлоқ туманлари ҳамда Фарғона шаҳрида  “Ёшлар меҳнат гузари” номигагина ташкилланиб, ҳалигача фаолияти йўлга қўйилмагани танқид остига олинганлиги бўйича туман ҳокимлигининг расмий муносабати

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 19 февралдаги 14-сонида, Давлат дастури бўйича вилоятдаги 19 шаҳар-туманларда 28 та “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш белгиланганлиги, таҳририят томонидан Риштон, Бешариқ, Бувайда, Учкўприк, Тошлоқ туманлари ҳамда Фарғона шаҳрида  “Ёшлар меҳнат гузари” номигагина ташкилланиб, ҳалигача фаолияти йўлга қўйилмагани танқид остига олинганлиги бўйича мутасадди ташкилотлар билан ўрганишлар олиб борилди.

Мазкур мақолада Тошлоқ тумани ёшлари сардори Абдуғани Сулаймонов Тошлоқ шаҳарчасининг ўзида 4 та “Ёшлар меҳнат гузари” борлигини айтди. Афсуски, бу рақам ҳам ҳисобот учун, амалда мақтанарли ишлар йўқ. Биригина мисол, “Ишонч” кредит-савдо маркази биноси ёнидаги “Ёшлар меҳнат гузари”ни бир қарашдаёқ расмий ҳужжатдаги рўйхат сонини кўпайтиришга қилинганини англаб олиш қийин эмас”, деб ёзилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, ёшларни биснес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сонли қарорига асосан, туманимизда 10 нафар ҳусусий тадбиркорларга “Ёшлар меҳнат гузари” комплекси ҳамда 1 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази қуриш ва ташкил этиш бўйича бўш бино ва ер майдонлари ажратилган бўлиб, 2019 йил давомида 1 та коворкинг маркази ҳамда 4 та “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари битказилиб ишга туширилди. Ушбу меҳнат гузарларида ёшлар учун 35 та янги иш ўринлари яратилди. Қолган 5 та “Ёшлар меҳнат гузари” комплекси қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошлоқ тумани Фурқат маҳалла фуқаролар йиғини Меҳнат кўчасида тадбиркор Собиров Ботир Шермухамматович  томонидан “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилган.  Пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ёшлар меҳнат гузари”да 10 та янги ишчи ўрни яратилган ҳамда тумандаги ёшлар иш билан таъминланган.

Тошлоқ тумани Сўфилар маҳалла фуқаролар йиғини Муқимий кўчасида тадбиркор Маъмуров Зиёдилло Маҳамадали ўғли томонидан “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилган. “Ёшлар меҳнат гузари”  икки қаватли бўлиб, биринчи қаватида дорихона, иккинчи қаватида маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси фаолият юритмоқда ҳамда тумандаги 4 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

Тошлоқ тумани Меҳнатобод маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркор Қодиров Отабек Гайбуевич томонидан “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилган. “Ёшлар меҳнат гузари”да  савдо дўкони, сартарошхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаси фаолият юритмоқда. Ушбу  “Ёшлар меҳнат гузари” да 6 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

“Ишонч” кредит-савдо маркази биноси ёнидаги “Ёшлар меҳнат гузари” тумандаги “IDEAL AND EXTRA” МЧЖ раҳбари Бобур Эгамбердиев томонидан қуриб битказилиб, комплексда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ўз фаолиятини юритиб келмоқда. “Ишонч” кредит-савдо маркази биноси ҳам “Ёшлар меҳнат гузари” комплексига тегишли бўлиб, “Ёшлар меҳнат гузари” комплексининг ёпиқ биносида жойлашган. Қолган очиқ майдонда эса музқаймоқ ва салқин ичимликлар дўкони ҳамда умумий овқатланиш шаҳобчаси  жойлашган. Музқаймоқ ва салқин ичимликлар дўкони баҳор, ёз, куз фаслига мўлжалланган бўлиб, қиш фаслида фаолият юритмаган эди. Ҳозирда март ойидан бошлаб музқаймоқ ва салқин ичимликлар дўкони фаолиятини бошлаган, келгусида қиш ойларида ҳам фаолиятини тўхтатмаслик чора-тадбирлари белгиланди. Тадбиркор томонидан ушбу “Ёшлар меҳнат гузари” комплексида жами 15 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.