Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Туман ҳокими қабулида: Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда

×

 2020-03-10 19:28:24    294

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман  ҳокими Ш.Абдусаломовнинг Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги навбатдаги қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Қабул давомида 47 нафар фуқаролар томонидан 51 та мурожаат эшитилди. Жумладан, 21 та ер ажратиш ва 9 та уй-жой, 5 та тадбиркорлик, 4 та даволаниш бўйича моддий ёрдам, 3 та ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Сувбоши маҳалласилик М.Меҳриддинова доимий иш билан бандлигини таъминлаш ва намунавий арзон уй-жой олиш масаласида мурожаат этди. Фуқаронинг мурожаати бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Юнусов ва туман ҳокимлиги мутахассиси М.Абдуллаеваларга ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, тикувчилик фабрикаларидаги иш жараёнлари билан мурожаатчини таништириш бўйича топшириқ берилди. Намунавий арзон уй-жой олиш масаласидаги мурожаати юзасидан фуқарога уй-жой олиш тартиби, ҳар ойда тўловларни амалга ошириш бўйича иш билан банд бўлишлиги, оиланинг даромад манбаси, тўлов имконияти бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар ҳафтада ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланаётганлиги, фуқаролардаги боқимандалик кайфиятини ўзгартирилаётганлиги, уларни тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун йўналишларнинг кўрсатилаётганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.

Бугун ўтказилган туман ҳокими қабулида 5 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди, ўрганиш ва муддат талaб этилган мурожаатлар эса назоратга олинди. Фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек қабул сўнгида туман ҳокимлигининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассислари ҳамда ташкилот ва корхона раҳбарларига ҳар бир мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра, муаммони ижобий ҳал этиш, фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан шахсан туман ҳокими билан маслаҳатлашиб такрорий мурожаатлар сонини кескин камайтириш бўйича ҳам тушунчалар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.