Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман Кенгаши сессиясида: Сектор раҳбарлари ахборотлари эшитилди
2020-03-10 19:43:24 286
Халқ депутатлари тумани Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Сессияни туман ҳокими Ш.Абдусаломов очди ва олиб борди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан сессия котиби этиб 23-Хонариқ сайлов округидан депутат Р.Матқулов сайланди.
Сессия ишида туманимизда 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар ҳамда секторлар ҳудудида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тўртта сектор раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда мамлакат ёшлари билан учрашув ўтказилиб 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши таъкидлаб ўтилган.
Ишсиз ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида тизимли иш ташкил этиш мақсадида туманимизда жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида ишчи гуруҳлар тузилиб, фаолияти йўлга қўйилди ҳамда ишсиз ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар ташкил этилди.
Сессияда 2020 йилда туманда ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш бўйича худуддаги ижтимоий муаммоларини хал қилиш имконини берувчи тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ҳаётга тадбиқ этишни дастуруламал қилиб олиниши кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек сессия кун тартибидаги масала юзасидан 9-Ҳамрак сайлов округи депутати Т.Солиев ва 19-Хўжаариқ сайлов округи депутати М.Қорабоевалар сўзга чиқишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.