Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Эътибор ва эҳтиром – муқаддас бурч
2020-03-11 20:56:50 239
Маълумки, жорий йил II жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаймиз. Ҳозирда туманимизда ана шу уруш ўчоқларида ўз халқи, ўз Ватани олдидаги муқаддас бурчини муносиб ҳимоя қилган уруш қатнашчиларидан тўрт нафарлари умргузаронлик қилмоқдалар. Улар давлатимиз раҳбари раҳнамолигида, фарзандлари камолини кўриб қувониб, ёшларимизга тинчлик, осойишталикнинг қадрига етиш кераклиги ва бу азиз неъматларга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишлари учун чин кўнгилдан ҳаракат қилмоқдалар. Ҳар сафар Шодлик маҳалласилик Одил ота Зокиров, жарқишлоқлик Файзулло ота Эминов, заркентлик Акбарали ота Турдалиев ва қумқишлоқлик Рустам ота Акбаровларнинг хонадонида бўлганимизда, у инсонларга бўлган фахр-ифтихор туйғуларимиз янада ошади. Улар билан суҳбат чоғида, кўрган қийинчиликлари, заҳматлари ҳақидаги воқеаларни эшитиб жаннатмакон, тинч ва осойишта замонда, кекса-ю ёш авлоди доимо эътибор-у эҳтиромда яшаётганлигимиз учун шукр айтамиз.
Ҳар йили байрам кунлари арафасида бундай эл суйган, айниқса ёш авлод ардоғида юрган инсонларни ҳолидан хабар олиш яхши анъанага айланган.
Куни кеча Одил ота Зокиров хонадонида туман ҳокимлиги вакиллари, Шарқий ҳарбий округ қўмондолиги ҳарбийлари меҳмон бўлишганди. Бугун туман ҳокими Шуҳратжон Абдусаломов, туман мудофаа бўлими бошлиғи Ҳикматилло Джўрабоев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ўрмонжон Каримов ва Шарқий ҳарбий округи қўмондолигининг бир гуруҳ ҳарбийлари заркентлик Акбарали ота Турдалиев хонадонига ташриф буюришди.
Меҳмонларни ҳудуддаги 43-мактабнинг фаол ўқувчилари кутиб олишди. Шундан сўнг Акбарали отага қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Ёшлар иштирокида нуроний отахон билан суҳбат ўтказилди. Акбарали ота уруш даврида кўрган-кечирганлари ҳақида ёшларга сўзлаб берди.
Энг қувонарлиси, ҳарбийлар томонидан отахон хонадонига мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Акбарали ота Турдалиев ҳар бир берилаётган эътибор шодлигига шодлик қўшаётганини таъкидлади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.