Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Дастурхонлар тўкинлиги - фаровонлигимиз гаровидир!

×

 2020-04-09 14:43:23    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Тарихнинг гувоҳлик беришича, халқимиз бошига тушган ҳар бир синовли кунларда барча билан елкама-елка туриб қийинчиликларни енгиш диёримизда ўзига хос фазилатлардан биридир. Жорий йилнинг 3 апрель куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларини ижросини таъминлаш ҳамда туманимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ташкил қилинган ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудларда бўлишиб, аҳолига яратилган шарт-шароитларни ўрганишмоқда. Шунингдек, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этишиб, фуқароларимизга мадад бўлмоқдалар.

Жумладан ҳар бир сектор раҳбари ҳудудларидаги озиқ-овқат дўконларини ўрганишиб, савдогарлар билан нарх-наволарни оширмаслик, маҳсулотларни етказиб келтириш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш масалалари кўриб чиқилмоқда. Энг қувонарлиси, фуқароларнинг уйда ўтириб, карантин қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда туман деҳқон бозори билан ҳамкорликда кўчма савдо дўконлари ҳудудларга юборилмоқда. Кўчма савдо дўконлари орқали фуқароларга 16 турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш йўлга қўйилган. Барча маҳсулотлар арзонлаштирилган тартибда сотилмоқда.

Халқимиз дастурхонини турли арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашни мақсад қилган кўнгиллилар ҳудуд аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан бир қаторда маҳалладаги кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларида бўлишиб, айни синовли кунларда ваҳимага тушмасдан, коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишлари ҳамда зарур бўлмаган ҳолларда уйларини тарк этмасликлари, тиббий ниқобларни домий тақиб юришлари тушунтирилмоқда.

Яқинда туман ҳокимлиги томонидан 200 дан ортиқ, саҳоватпеша инсонларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 500 дан ортиқ оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Куни кеча вилоят ҳайрия маркази томонидан келтирилган зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам 50 та кам таъминланган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилаларга тарқатилди.