Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бир йилдан ўтди, боламнинг на ўлиги, на тириги бор” сарлавҳали мурожаат юзасидан Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий муносабати
2020-08-22 12:02:17 252
Мурожаатда Амириддинов Нажмиддин Абдулали ўғлининг Жанубий Фарғона каналида чўкиб кетиганлиги, ўша куни спорт машғулотига кетиб, бир йилдан ўтса ҳамки, унинг топилмаганлиги, Тошлоқ тумани ИИБ, прокуратура ва туман ҳокимлиги идоралари бу фожиага бефарқ бўлганлиги баён қилинган.
Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва прокуратура томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш давомида 2019 йил 13 июль куни соат 21-10 лар чамасида Тошлоқ тумани Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини Турон кўчаси 50-уйда яшовчи Амириддинов Абдулали Рахмиддинович туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида шу куни фарзанди 2003 йилда туғилган Амириддинов Нажмиддин Абдулали ўғли соат 18-30лар чамасида спорт билан шуғулланиш учун чиқиб, ўртоғи Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини Гулшан кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган Холматов Раҳматилло Дилшод ўғли билан Тошлоқ тумани Турват маҳалласидан оқиб ўтган Жанубий Фарғона каналига чўмилиш учун бориб, эҳтиётсизлиги оқибатида оқиб, чўкиб кетганлигини маълум қилган.
2019 йил 13 июль куни Тошлоқ тумани Турват маҳалласидан оқиб ўтган Жанубий Фарғона каналида чўмилаётиб эхтиётсизлиги оқибатида чўкиб, оқиб кетган Н.Амириддиновнинг оила-аъзолари, яқин қариндошлари, мунтазам алоқада бўлиб келган, уни танийдиган ва охирги маротаба кўрган шахслар доирасини аниқлашга доир ишлар шакллантирилиб, улар билан суҳбатлар ўтказилган, бўлиши мумкин бўлган жойларни аниқлаш ва уни қидириб топиш ишлари ташкил этилган.
Юқорида кўрсатилган ҳодиса юзасидан, уни топиб аниқлаш мақсадидаги хабарномани туман ИИБнинг барча шахсий таркиби, маҳалла ходимлари, шунингдек кенг жамоатчиликка етказилган. Тақдим этилган Н.Амириддинов фотосуратлари аҳоли гавжум жойларга ёпиштирилган, радио, телевидения, босма нашрлар орқали “Диққат қидирув” рукунида эълонлар бериш чоралари кўрилган. Натижада Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар ҳамда “Рухсор” маҳаллий телевидениялари орқали хабарномалар берилган. Шунингдек, хабарни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида вилоят ҳокимлигининг “Фарғона ҳақиқати” ва туман ҳокимлигининг “Тошлоқ тонги” рўзномалари орқали эълон берилган.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона каналидаги сувда қутқарув-излов ишлари ташкилланиб, кенг жамоатчилик кучларидан фойдаланиб, уни топишга доир ишлар амалга оширилган. Жанубий Фарғона канали ирмоқларида қидирув-излов ишларини ўтказиш ва бунда канал ирмоқлари ўтган барча туманлар билан ҳамкорликда у ҳудудларда ҳам қидирув ишлари ташкил этилган.
Бедарак йўқолган Н.Амириддиновни қидириб топиш мақсадида вилоят ва қўшни вилоятлар ҳудудидан топилган шахси номаълум мурдаларнинг алоҳида белгилари билан солиштириш учун СТЭБлар, ИИБнинг махсус тармоқлари Реабилитация этиш марказлари, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими, темир йўл Давлат акционерлик компанияси, ҳаво йўллари Давлат акционерлик компанияси, тиббиёт муассасаларига бедарак йўқолганлиги тўғрисида хабарнома ва ёзма топшириқлар юборилган.
Вилоят ҳудудидаги барча туман, шаҳар ИИБ бошлиқлари, қўшни вилоят ва Республикалар ИИБ бошлиқларига хабарномалар юборилиб, Н.Амириддиновни қидириб топишда ҳамкорлик ўрнатилган. Ҳозирда қидирув-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.