Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
1-сектор ҳудудида "Маданият уйи" очилди
2021-04-17 15:06:26 229
Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев 1-сектор ҳудудидаги туман маданият бўлими Найман филиали "Маданият уйи"нинг очилиш маросимида иштирок этди.
Мазкур филиалнинг қурилиш ишлари учун 2.3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Маданият уйи бир неча йиллардан буён қаровсиз бўлиб фойдаланилмас эди.Чунки бино эсеирган, капитал таъмирга муҳтож эди.
Ўтган йилнинг кузида бошланган қурилиш ишлари оз фурсатда тугатилди. Бир нечта тўгараклар учун хоналар, 400 ўринли концерт зали замонавий услубда бунёд этилди.
"Маданият уйи"нинг очилиш маросимида ҳудуддаги аҳоли вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда санъатсевар ёшлар иштирок этишди.
Туман ҳокими тадбирда сўзга чиқиб, йиғилганларни муборакбод этди. Чекка ҳудудларда ҳам аҳолининг санъатга, маданиятга бўлган қизиқишларини ҳисобга олиниб,мазкур бино фойдаланишга топширилаётганлигига эътибор қаратилди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.