Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭЪЛОН:Таклиф қолдириш 20 кун давом этади
2022-02-01 17:47:55 213
Ҳурматли юртдошлар!
2022 йил учун ташаббусли бюджет жараёнининг дастлабки босқичи бошланганини маълум қиламиз. Таклиф қолдириш 20 кун (жорий йилнинг 21 февралигача) давом этади.
openbudget.uz портали орқали рўйхатдан ўтинг ва ўз таклифларингизни қолдиринг.
Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ 5072-сон қарори ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида 1-босқич учун жами 6 056.0 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириган.
Сиздан ҳудудимиз инфратузулмасининг яхшиланишида, ўсиб бораётган ёш авлоднинг ёруғ, барча шароитлар яратилган замонавий мактабларда ўқишлари ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларининг бўлиши, шунингдек маҳалла ва кўчаларимиз обод ҳамда кўркам ҳолга келишига бефарқ бўлмаган ҳолда ушбу жараёнда иштирок этишингизни сўраймиз.
Эслатма!!!!Таклиф киритиш ёки бирор бир таклиф учун овоз беришда;
Аввало, 18 ёшдан катта бўлган ташаббускор фуқаролар (бир киши ёки гуруҳ бўлиб) лойиҳа таклиф қилишлари керак.
Ушбу лойиҳалар экспертизадан ўтказилади ва саралашдан ўтади, кейинчалик эса оммавий овоз беришга қўйилади.
Энг яхши лойиҳалар молиялаштирилади.
Лойиҳалар бўйича таклифларни йилда икки маротаба топшириш мумкин — февраль ва июль ойларида (2022 йилда 1 июлдан 1 августга қадар).
Бунинг учун Сиз openbudget.uz сайти орқали туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган таклифларга овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни ҳам қолдиришингиз мумкин.