Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими қабулида: ҲАР БИР МУРОЖААТ АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНМОҚДА
2022-02-08 19:30:44 207
Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули ўтказилди. Унда 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш, кўчаларни асфальтлаш, шағаллаштириш каби ўнга яқин мурожаат ижобий ҳал этилди. 8 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган ўнга яқин мурожаатлар эса назоратга олинди. Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 та оила вакилларига зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди.
Шунингдек, қабул сўнгида туман ҳокими мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.